Янгиликлар
Сўнгги хабарлар
- "Реал Мадрид" академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради
- Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олди
- Олим Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди
- Ўзбекистонда бошқа спортчилар қаторида футболчилар ҳам допинг текширувидан ўтишади
- Суперлига 10-турининг бошланиш вақтлари маълум
Мавзуга оид бошқа хабарлар

ЖЧ-2018: Жаҳон чемпионати Кубоги Ўзбекистонга келади
- 11.01.2018 22:05 | ЎФА
2018 йил февраль ойининг бошида Тошкентда катта воқелик рўй беради – FIFA ва Coca-Cola томонидан Жаҳон чемпионати Кубогининг юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги “Лужники” стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионлари - Бебето ва Давид Трезегелар старт беришганди.
Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта давлат пойтахтини айланиб чиқади. Тошкентдан кейин эса яна 34та давлат пойтахтига олиб борилади. Жаҳон чемпионати Кубоги Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда тўлиқ бир кун бўлади.
ЖЧ Кубоги июнь ойигача 50дан ошиқ мамлакатни айланиб чиқишини қўшимча қилиш зарур. Бу ушбу лойиҳа тарихидаги энг узун турне ҳисобланади.