ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахт Тошкентга қайтиб келди
Нашр қилиш Жума, 17 Август 2012
Ўзбекистон

17 август Тошкент вақти билан 11:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахт Тошкентга қайтиб келди.

Амманда Иорданияга қарши 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушган Миржалол Қосимов шогирдлари Амман-Деҳли-Тошкент йўналиши бўйлаб қайтиб келишди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов бошчилик қилган делегация сафида маҳаллий футболчилардан ташқари фақатгина Шавкат Муллажонов бор. Қолган барча легионерлар ўз клубларига қайтиб кетишган. Ёдингизда бўлса Шавкат Муллажонов Иорданияга қарши дастлабки ўйинда жароҳат олиб, иккинчи учрашувда иштирок эта олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Амманда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлишса, иккинчи ўйин иорданияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди. Шу билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 сентябрь куни Кувайт миллий терма жамоасининг пойтахт Тошкентга қабул қилади. Мазкур ўйин Жанубий Кореяга қарши расмий ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL