Ўзбекистон телевидениясининг «Спорт» телеканали Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг 13 август куни бўлиб ўтган ўйинини намойиш қилади.
Ҳар икки мамлакат бош жамоалари иштирокидаги ўйин баъзи сабабларга кўра тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмади. Шунга қарамай канал ҳодимлари Миржалол Қосимов шогирдларининг Иордания устидан ғалабасини ҳечдан кўра кеч қабилида кўрсатишга қарор қилишди. Дастлаб 15:40да учрашув эфирга узатилса, 21:55да ўйин такроран намойиш этилади.
Қайд этиш керак, Миржалол Қосимов миллий терма жамоани қайта қабул қилиб олганидан сўнг бу илк ғалабадир.