ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари сафар олдидан "Пахтакор-79»ни хотирлашди
Нашр қилиш Якшанба, 12 Август 2012
Ўзбекистон

11 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрига йўл олди.

13 август куни Иордания миллий терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ташкил этилса, орадан икки кун ўтиб – 15 августда ФИФАнинг халқаро ўртоқлик учрашувлари кунидан унумли фойдаланиб, иккинчи беллашув ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби мазкур ҳаволада тақдим этилган. Миржалол Қосимов Амманга заҳира футболчилари хизматидан фойдаланмай йўл олди. Асосий таркибга жалб қилинган футболчилардан Одил Аҳмедов жароҳати сабаб Амманга бора олмайди. Сервер Жепаров ва Санжар Турсунов каби футболчилар Иорданиянинг ўзида делегация таркибига келиб қўшилишади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Амманга йўл оладиган кунидан 33 йил олдин шонли «пахтакорчилар» Украина осмонидаги ҳалокат сабаб бу дунёни тарк этишганди. Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари сафар олдидан «Пахтакор-79»ни хотирлаб, «Боткина»да ўрнатилган ёдгорлик сари йўл олишди. Марҳумларни хотирлаб, улар учун атаб ўрнатилган ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Туркияга етиб борди
Ўзбекистон - Қатар 5:1 (фотогалерея)
Ўзбекистон плей-оффда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди


   
Web Studio SAYQAL