ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Европа чемпионлар лигаси эшиклари ўзбекистонлик футболчилар учун ёпилди
Нашр қилиш Пайшанба, 09 Август 2012
Европа

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири – Баҳодир Насимов ҳаракат қилаётган Бокунинг «Нефтчи» клуби Европа чемпионлар лигаси турниридаги иштирокига якун ясади.

Иккинчи босқичдан муваффақиятли ўта олган озарлар, учинчи босқичнинг дастлабки ўйинида Исроил чемпиони «Ирони Кирьят-Шмона»дан 0:4 ҳисобида енгилишганди. Боку шаҳрида бўлиб ўтган жавоб ўйинида эса ғолиб жамоа аниқланмади – 2:2. «Нефтчи» икки бор ҳисобда олдинда боришига қарамай, якунда барибир ғалабани ушлаб қола олмади. Қайд этиш керак, Баҳодир Насимов жароҳати сабаб бу сафар ҳам учрашув қайдномасига киритилмади.

Энди Боку клуби иштирокини Европа лигасининг плей-оффида давом эттиради. Плей-оффда зафар қучган клублар Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

9 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо бошқа футболчилар тўп сураётган клублар ҳам Евролиганинг плей-оффи сари ҳаракат қилишади. Жумладан Одил Аҳмедов Голландиянинг «Витесс» клубига қарши кечган илк ўйинда жароҳат олганига қарамай, унинг жамоадошлари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Шу сабабли бугун бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан маҳачқалъалик футболчилар яхши имконият ҳосил қилишган.

Бир йўла тўрт нафар ўзбекистонлик тўп сурадиган Қозоғистоннинг «Актобе» клуби бугун Бельгия етакчиларидан бири «Генк»ни қабул қилади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, сафарда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда «Актобе» 1:2 ҳисобида енгилганди.

Ва ниҳоят Максим Шацких ҳаракат қилаётган Киевнинг «Арсенал» клуби Словенияда «Мура-05» меҳмони бўлади. Киевда кечган дастлабки ўйинда «тўпчилар» 3:0 ҳисобида муваффақият қозонишганди. Бироқ дисквалификация муддатини тўлиқ ўтаб бўлмаган футболчи Европа лигасида майдонга тушгани учун УЕФА «Арсенал»га техник мағлубият эълон қилди – 0:3. Шу сабабли Шацких жамоадошлари бугун ҳеч бўлмаганда дастлабки ўйиндаги қаҳрамонликни такрорлашлари лозим. 


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Аҳмаджон Мусаев «TRT Sport» телеканалига интервью берди
Ўзбекистон ёшлар термаси Туркиядаги илк машғулотларни ўтказди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада!
Ўзбекистон - Қатар 5:1 (фотогалерея)
Ўзбекистон плей-оффда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди


   
Web Studio SAYQAL