ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Фаррух Нурлибоев Ўзбекистон U22 терма жамоаси сардори этиб сайланди
Нашр қилиш Жума, 15 Июнь 2012
Фаррух

Фаррух Нурлибоев Ўзбекистон U22 терма жамоаси сардори этиб тайинланди.

14 июнь куни Ўзбекистон U22 терма жамоаси, Катманду вақти билан 18:00да Непал футбол уюшмасининг ҳудудий техник маркази майдонида машғулотлар олиб борди. Унда ўзбекистонлик футболчилар енгил югуриш ва чигалёзди машқларини бажаришди.

Кечки овқат арафасида футболчилар ўртасида яширин овоз бериш йўли билан Бангладеш, Непал, Яман ва Иордания терма жамоаларига қарши Ўзбекистон терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб тушадиган футболчи аниқланди. Унга кўра, «Олмалиқ» футбол клуби аъзоси Фаррух Нурлибоев Ўзбекистон U22 терма жамоаси сардори бўлса, «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев Нурлибоев йўқ пайтда унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилади. Шунингдек, «Пахтакор» ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳар эҳтимолга қарши учинчи сардор вазифасини бажаради.

Кеча Непал футбол уюшмаси президенти Ганеш Тапа Ўзбекистон делегацияси истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюриб, жамоа администратори Бенямин Муратов ва катта мураббий Азамат Абдураимов билан учрашди. Сухбат давомида Непал ва Ўзбекистон футболи бир оила эканини бир неча бор таъкидлаган президент, Ўзбекистон терма жамоаси учун барча шароитлар муҳайё қилинишига ваъда берди. Айни пайтдаги муаммо ва камчиликларни ўрганиб, 15 июндан бошлаб улар бартараф этилишини таъкидлади.

15 июнь куни Непалдаги саралаш беллашувларида иштирок этувчи барча терма жамоа бош мураббийлари ва жамоа менежерлари иштирокида митинг ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U22 терма жамоаси саралаш босқичидаги илк ўйинини 18 июнь – душанба куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади.


Алексей Евстафеев янги марра сари ҳаракат бошламоқда


Непалдаги машғулот майдони ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун


Рейтинг: 5
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL