ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| Раҳбарият | Алоқа | Тарих | Вилоят ФФ | Хомийлар | Ҳужжатлар | "PRO"
 
   
ЎФФ /
Хитой супер лигасидаги легионер футболчилар навбатдаги турни ўтказишди
Нашр қилиш Душанба, 16 Июль 2012
Хитой

Хитой суперлигасида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов ва яна бир ўзбекистонлик Азиз Ибрагимов 17-тур доирасида майдонга тушишди. Чин ўлкасида ҳаракат қилаётган миллий терма жамоага аъзо яна бир футболчи Камолиддин Тожиев жароҳати сабаб бу турни ҳам ўтказиб юборди.

Хитойдаги легионер футболчилардан Камолиддин Тожиев энг яхши кўрсаткич қайд этиб, ўз жамоаси билан Супер лиганинг 2-пағонасида бормоқда. «Жиангсу Саинти» клуби кеча «Ханджоу» клуби меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида устун келди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Камолиддин Тожиев жароҳати сабаб бу ўйинни ўтказиб юборди. Қайд этиш керак, «Жиангсу Саинти» клуби пешқадам «Гуанжоу»дан 4 очко ортда бормоқда. Клуб навбатдаги турни 22 июль куни 10-ўринда бораётган «Тианжин Теда»га қарши ўтказади.

Азиз Ибрагимов ҳаракат қилаётган «Циндао Жонун» клуби 17-турда айнан «Тианжин Теда» меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобига имзо чекди. Қўлга киритилган 1 очко Азиз Ибрагимов ва унинг жамоадошларига катта фойда бермади. «Циндао Жонун» 16та клуб иштирок этадиган Супер лигада 15-ўринда бормоқда. Championat.uz маълумотига кўра, Азиз Ибрагимов 17-турни асосий таркибда бошлаб, 80-дақиқада ўз ўрини бошқа футболчига бўшатиб берган.

Ва ниҳоят Хитойдаги учинчи легионер футболчи – Анзур Исмоилов 17-турни тўлиқ ўтказди. Бироқ бу унинг жамоаси «Чанчун Ятай»га фойда бермади. Турнир жадвалида ўзидан паст пағонада бораётган «Шандон Лунен»га қарши саф тортган Исмоилов ва унинг жамоадошлари 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. 17-турдан кейин «Чанчун Ятай» 25 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги учрашувни Дидье Дрогба ва Николья Анелька тўп сураётган «Шанхай Шенхуа» клубига қарши Хитой футбол ассоциацияси Кубоги доирасида ўтказади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, шанхайликлар турнир жадвалида бор йўғи 13-ўринни эгаллаб туришибди.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
УФФ
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL