ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Абрамов: "Австралияни мағлуб этишга интиламиз"
Нашр қилиш Сешанба, 25 Январь 2011
Абрамов:
«Австралияни ютса бўлади, аҳир олдимизда Бразилия терма жамоаси тургани йўқку»


Осиё Кубоги 2011 мусобақаларининг эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Австралия ярим финал учрашувидан олдин, Доҳадаги Бош Медиа марказда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда жамоа етакчиларидан бири бўлган Одил Аҳмедов иштирокларида матуот анжумани бўлиб ўтди.

Рақиб тўғрисида сўз очаркан, жамоамиз бош мураббийи Австралия жуда кучли ва яхши футболчилардан иборат терма жамоа эканлигини, лекин бу жамоага қарши ўйнаш мумкин эканлиги таъкидлаб ўтди.
 
“Эртага иккала терма жамоани ҳам қийин учрашув кутмоқда. Австралия ҳам худди биз каби финал иштирокчисига айланмоқчи. Ўйлайманки, учрашувни тамоша қиладиган муҳлислар ундан завқ олишади. Австралия тўғрисида гапирадиган бўлсам, бу ярим финалга чиққан барча жамоалар каби жуда кучли терма жамоадир. Аммо биз Австралияни мағлуб этишга ва финалга чиқиб Кубок соҳибига айланишга интиламиз. Австралияни ютса бўлади, аҳир олдимизда Бразилия терма жамоаси тургани йўқку. Нега масалан, Япония терма жамоаси ўртоқлик учрашувда Аргентина устидан ғалаба қозонадию, Ўзбекистон эса, Австралияни мағлуб эта олмайди? Бу футбол, ва футболда исталган жамоа зафарга эришиши мумкин. Шунинг учун ҳам учрашувдан олдин жамоалар имкониятини 50-50 деб баҳолайман”.
 
Ўзбекистоннинг энг иқтидорли футболчиларидан бири бўлган Одил Аҳмедов эса, Австралия терма жамоаси тўғрисида қуйидаги фикрни билдириб ўтди: «Биз рақиб ўйин услубини синчковлик билан кузатиб чиқдик. Австралия терма жамоасининг ҳам заиф нуқталари бор. Масалан, Ироқ билан бўлган учрашувда Австралия дарвозасида олдида ироқлик футболчилар бир неча бор хавфли вазиятлар яратишди. Аммо улар яратилган вазиятлардан фойдалана олишмади. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалансак, Австралия терма жамоасини ҳам мағлуб этамиз ва Кубок томон яна бир қадам ташлаймиз”.
 

Рейтинг: 3.4
  

Мавзу бўйича
Осиё Кубоги 2011
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб Латвияни мағлуб этди
Миржалол Қосимов миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибинни эълон қилди
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди


   
Web Studio SAYQAL