22 январь куни бўлиб ўтган Осиё Кубогининг Австралия ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги чорак финал баҳсини Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам «Ал-Садд» ўйингоҳида тамоша қилишди. Учрашув якунлангач, биз ярим финалдаги бўлажак рақибимиз, Австралия тўғрисида терма жамоамизнинг бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрларини билиб олдик.
“Австралия - Ироқ учрашуви менга жуда манзур келди. Жамоалар бир бирига муносиб қаршилик кўрсатишди. Австралия ҳам Ироқ ҳам жуда юқори савиядаги жамоалар эканлигини барчага намойиш қилишди. Аммо оҳир оқибат австралияликларнинг тажрибаси ўз сўзини айтди. Ярим финал баҳсида бизга осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз албатта ғалаба қозонишга интиламиз ва бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деди Абрамов.