Қатарда ўтаётган Осиё Кубоги 2011 мусобақаларида жамоалар сони 16дан 4га етди. Ўзбекистон ҳамда Австралия терма жамоалари қаторида ярим финалга Австралия ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам йўл олишди.
Мусобақадан олдин Осиё футбол Конфедерацияси, ярим финал баҳслари олдидан жамоалар истиқомат қилган меҳмонхоналар сони 4дан 2га қисқаришини эълон қилганди, яъни турнир оҳирида “Интерконтиненталь”, “Марриот”, “Шератон” ва “Миллениум” меҳмонхоналаридан фақатгина “Марриот” ва “Интерконтиненталь” меҳмонхоналари қолиши маълум эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бутун турнир жараёнида ўзи истиқомат қилган “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида қоладиган бўлди. 22 январь куни эса, маҳаллий вақт билан соат 16:00да меҳмонхонамизга Япония терма жамоаси ташриф буюрди. Японлар “Интерконтиненталь”га “Миллениум”дан кўчиб келишди. Улар меҳмонхонанинг 4 ва 5 қаватларидан жой олишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг бутун делегацияси “Интерконтиненталь”нинг 2 қаватида истиқомат қилиб келяпти. Мусобақа бошида терма жамоамиз билан биргаликда “Интерконтиненталь”да Қувайт ва Хитой терма жамоалари ҳам жойлашишган эди.
Бахтиёр Маметов
Доҳа, Қатар