ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ҳавотирга ўрин йўқ...
Нашр қилиш Якшанба, 23 Январь 2011
Ҳавотирга
«Улар олган жароҳатларнинг ҳеч қандай қўрқинчилик жойи йўқ»


21 январь куни Қатарнинг "Ҳалифа" ўйигоҳида бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогининг чорак финал учрашуви жараёнида, миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи Вадим Абрамов жароҳат олишган Александр Гейнрих ҳамда Игнатий Нестеровларни алмаштиришга мажбур бўлди. Ушбу футболчиларимизнинг жароҳатлари қай даражада эканлигини аниқлаш учун, биз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг шифокори Аброр Пирриевдан маълумот олдик.

“Ҳозирда иккала футболчимизнинг аҳволи яхши. Улар олган жароҳатларнинг ҳеч қандай қўрқинчилик жойи йўқ. Кейинги ўйинга қадар Гейнрих ҳам Нестеров ҳам тикланиб олишади. Агарда мен уларнинг аниқ ташҳиси тўғрисида гапирадиган бўлсам, Сашанинг тизза бўғимининг ташқи ён бойлами енгил жароҳатинланган, Игнатийнинг эса, ўйин пайтида дарвоза тўсинига урилиб кетиши оқибатида сон мушаклари лат еган. Ҳозир ушбу футболчиларимизга керакли муолажалар кўрсатиляпти. Айтиб ўтганимдай, кейинги ўйингача улар тўла тўкис тикланиб олишади”, - деб таъкидлади Пирриев.
 
Бахтиёр Маметов
Доҳа, Қатар

Рейтинг: 3.33
  

Мавзу бўйича
Осиё Кубоги 2011
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб Латвияни мағлуб этди
Миржалол Қосимов миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибинни эълон қилди
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди


   
Web Studio SAYQAL