ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Европа чемпионлар лигаси эшиклари ўзбекистонлик футболчилар учун ёпилди
Нашр қилиш Пайшанба, 09 Август 2012
Европа

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири – Баҳодир Насимов ҳаракат қилаётган Бокунинг «Нефтчи» клуби Европа чемпионлар лигаси турниридаги иштирокига якун ясади.

Иккинчи босқичдан муваффақиятли ўта олган озарлар, учинчи босқичнинг дастлабки ўйинида Исроил чемпиони «Ирони Кирьят-Шмона»дан 0:4 ҳисобида енгилишганди. Боку шаҳрида бўлиб ўтган жавоб ўйинида эса ғолиб жамоа аниқланмади – 2:2. «Нефтчи» икки бор ҳисобда олдинда боришига қарамай, якунда барибир ғалабани ушлаб қола олмади. Қайд этиш керак, Баҳодир Насимов жароҳати сабаб бу сафар ҳам учрашув қайдномасига киритилмади.

Энди Боку клуби иштирокини Европа лигасининг плей-оффида давом эттиради. Плей-оффда зафар қучган клублар Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

9 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо бошқа футболчилар тўп сураётган клублар ҳам Евролиганинг плей-оффи сари ҳаракат қилишади. Жумладан Одил Аҳмедов Голландиянинг «Витесс» клубига қарши кечган илк ўйинда жароҳат олганига қарамай, унинг жамоадошлари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Шу сабабли бугун бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан маҳачқалъалик футболчилар яхши имконият ҳосил қилишган.

Бир йўла тўрт нафар ўзбекистонлик тўп сурадиган Қозоғистоннинг «Актобе» клуби бугун Бельгия етакчиларидан бири «Генк»ни қабул қилади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, сафарда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда «Актобе» 1:2 ҳисобида енгилганди.

Ва ниҳоят Максим Шацких ҳаракат қилаётган Киевнинг «Арсенал» клуби Словенияда «Мура-05» меҳмони бўлади. Киевда кечган дастлабки ўйинда «тўпчилар» 3:0 ҳисобида муваффақият қозонишганди. Бироқ дисквалификация муддатини тўлиқ ўтаб бўлмаган футболчи Европа лигасида майдонга тушгани учун УЕФА «Арсенал»га техник мағлубият эълон қилди – 0:3. Шу сабабли Шацких жамоадошлари бугун ҳеч бўлмаганда дастлабки ўйиндаги қаҳрамонликни такрорлашлари лозим. 


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралашидаги рақиб Латвияни мағлуб этди
Миржалол Қосимов миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибинни эълон қилди
Ўзбекистон U-20 ёшлари илк учрашувда Ироқ ёшлар терма жамоасига мағлуб бўлди
Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди
Қатар терма жамоаси Эрон ҳамда Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди


   
Web Studio SAYQAL