ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғона юқорилади
Нашр қилиш Чоршанба, 08 Август 2012
Ўзбекистон

 

Халқаро футбол уюшмаси ФИФА дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра сўнгги рейтинг эълон қилинган кундан ҳозирга қадар бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилаб, 63-ўринга келиб жойлашди.

Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, ФИФА рейтинг тузаётганда сўнгги тўрт йиллик натижаларидан ҳам кўз юммайди. Айнан шунга кўра Ўзбекистон икки поғона юқорига кўтарилишга муваффақ бўлган. Бу Осиё миқёсида бешинчи кўрсаткичдир. Ўзбекистондан олдинда Япония (22), Австралия (24), Жанубий Корея (29) ва Эрон (48) мамлакатлари бормоқда. Мазкур квартетдан фақатина Эрон иккита поғона юқорига кўтарилган бўлса, дастлабки уч мамлакатда шўнғиш кузатилган. Кунчиқар юрт терма жамоасида бу пасайиш 2тани, Австралия ва Жанубий Кореяда 1тани ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 йўлидаги рақибларидан Қатар ўзгаришларсиз 98-ўрнини сақлаб қолган бўлса, Ливан 17 поғона (!) юқорилаб, 127-ўринга келиб жойлашди. Бу каби катта сакраш шунингдек Туркманистонда ҳам кузатилган бўлиб, қўшни республиканинг бош жамоаси 14 поғонага ўз аҳволини яхшилаб, 124-ўринда бормоқда.

Ўзбекистондан кейинги ўринларни Осиё мамлакатларидан Хитой (69), Иордания (83), Ироқ (84), КХДР (91), Уммон (92) кабилар эгаллаб турибди.

Дунё рейтингини жаҳон ва Европа чемпиони Испания бошқариб турибди. Кучли учликка Германия ва Англия, ўнталикка эса шунингдек Уругвай, Португалия, Италия, Аргентина, Голландия, Хорватия ва Дания кира олган. Россия икки поғона юқорилаб 11-ўринга келиб жойлашган. Ўнталикка кириш учун Россия яна 1 очко жамғарса кифоя.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда Иорданияга қарши 2та ва Кувайт билан 1та ўртоқлик ўйини кутиб турибди. Иорданияга қарши ўйинлар 13 ва 15 август кунлари Амманда бўлиб ўтса, Кувайт 7 сентябрь куни Тошкентда меҳмон бўлади ва бу ўйин Жанубий Кореяга қарши ЖЧ-2014 саралаши олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.  

 


Рейтинг: 3.33
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL