ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Сервер Жепаров жамоадошлари янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлашди
Нашр қилиш Жума, 03 Август 2012
Сервер

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ҳаракат қиладиган Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клуби мамлакат Профессионал лигасининг янги мавсумини йирик ғалаба билан бошлади.

Мавсумнинг 1-турида «Нажрон» клубини қабул қилган «Ал-Шабаб» 4:0 ҳисобида муваффақият қозонди. Ўтган мавсумда Сервер Жепаров тўп сурган 10-рақамни олган бразилиялик футболчи Марсело Рамиро Камачо дубл қайд этган бўлса, Наиф Ал-Қоди ва Абдулмажид Ал-Рушаили каби футболчилар ўз ҳисобларига 1тадан гол ёзиб қўйишди.

Ўзининг 10-рақамини Камачога бериб, 9-рақамда тўп сураётган Сервер Жепаров учрашувнинг 68-дақиқасида айнан бразилиялик ҳужумчининг ўрнига майдонга тушди. Бу вақтга келиб «Ал-Шабаб» 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди.

Қайд этиш керак, 1-турдан кейин «Ал-Шабаб» тўплар нисбатига кўра 2-ўринни эгаллаб турибди. Боиси «Ал-Аҳли» илк турни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Шу билан «Ал-Шабаб» 8 август куни «Ал-Файсали» меҳмони бўлади.

Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL