ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Максим Шацких жамоадошлари бир оёқлари билан Евролиганинг плей-оффидалар
Нашр қилиш Жума, 03 Август 2012
Максим

Ўзбекистон миллий терма жамоасига даъвогар футболчилардан бири – Максим Шацких тўп сураётган Киевнинг «Арсенал» клуби Европа лигасининг учинчи саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.

Украина Премьер-лигасининг 2011/2012 йилги мавсум якунларига кўра 5-ўринни эгаллаган «тўпчилар» халқаро майдондаги иштирокларини айнан учинчи босқичдан бошлашлари керак эди. Бу йўлда Словениянинг «Мура-05» клубини Киевда қабул қилган «Арсенал» 3:0 ҳисобида муваффақият қозонди. Биринчи бўлимнинг 6-дақиқасидаёқ ҳисобни очган мезбонлар, иккинчи бўлимда яна икки бор муваффақият қозонишди. Ўзбекистонлик Максим Шацких учрашувда тўлиқ – 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Мазкур йирик ғалабадан кейин «Арсенал» Евролиганинг плей-офф босқичига йўл олиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Словениядаги жавоб ўйини 9 август куни бўлиб ўтади.

Қайд этиш керак, ўтган мавсумни 5-ўринда якунлаган «Арсенал» жорий йил стартида қийинчиликка дуч келди. Украинанинг доимий икки лидери - «Шахтёр» ва «Динамо» дастлабки икки турдаёқ «Арсенал»га тўқнаш келиб, «тўпчилар»ни мағлуб этишди. Фақатгина 3-турда Максим Шацких жамоадошлари сафарда «Заря»ни таслим қилиб, мавсумдаги илк расмий ғалабани қўлга киритишди. Шацких мазкур беллашувда дубл қайд этиб, «Арсенал»нинг янги мавсумдаги голлар сериясини бошлаб берганди.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1


   
Web Studio SAYQAL