ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Ўзбекистон U22 терма жамоаси «Ҳамдўстлик Кубоги»да иштирок этиши мумкин
Нашр қилиш Жума, 27 Июль 2012
Ўзбекистон

1991 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 2013 йилнинг 17-27 январь кунлари Санк-Петербургда бўлиб ўтадиган «Ҳамдўстлик Кубоги-2013» мусобақасида иштирок этиши мумкин. Бу борада Россия футбол иттифоқи Ўзбекистон футбол федерациясига таклиф билан чиқди.

Йигирма биринчи бор ўтказиладиган турнир регламенти ўзгармаган ва унда 16та мамлакат терма жамоаси 4та гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб боради. Қайд этиш керак, 1991 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон U22 терма жамоаси 2014 йилнинг январь ойида Уммон мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Роппа-роса бир йил аввал ўтказиладиган турнир эса Алексей Евстафеев шогирдларига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши мумкин.

2012 йилда «Ҳамдўстлик Кубоги» турнири формати ўзгариб, унда ёшлар терма жамоаларининг иштирок этиши белгилаб қўйилганди. Унга қадар бўлиб ўтган 19та мусобақада эса МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари чемпионлари иштирок этишганди. 2007 йилги мавсумда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош совринга эга чиққанини қайд этиш ўринли. Ҳал қилувчи ўйинда «пахткорчилар» Латвиянинг «Вентспилс» клубини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган.

Орадан бир йил ўтиб Тошкент клуби яна финалга етиб келди ва Озарбойжон чемпиони «Хазар-Ленкоран»га имкониятни бой берди – 3:4. Шунингдек Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ҳам 1994 йилги мавсумда финалга қадар етиб борган бўлиб, Москва «спартакчилар»идан 0:7 ҳисобида енгилган.

Бир йил аввал бўлиб ўтган янги форматдаги турнирда Ўзбекистон футбол федерацияси ўз терма жамоаси билан иштирок этишни истамаган.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
ЖЧ-2014 саралаши: Коваленко Ироқ - Япония учрашувини бошқаради
Хитой терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан таркибини эълон қилди
Легионерлар: Одил Аҳмедов - Россия чемпионати бронза медали соҳиби
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди
Ўзбекистон U-19 – Ўзбекистон U-17 – 0:1
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 22-ўринда қайд этилди
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
Жанубий Корея ЖЧ-2014 саралишида ўйнайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди
Жанубий Корея терма жамоаси таркибида йўқотишлар юзага келди
Ўзбекистон U-19 - «Локомотив-2» - 3:4
Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 май куни машғулотларга киришади
ЖЧ-2014 саралаш баҳслари якуний тур учрашувлари бир вақтда бошланади
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади
Миллий терма жамоа ЖЧ-2014 саралаш баҳсларига тайёргарликни 2 июнь куни бошлайди
Легионерлар: Муллажонов ва Исмоилов асосий таркибда майдонга тушишди


   
Web Studio SAYQAL