ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Алексей Евстафеев: «Шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадим»
Нашр қилиш Жума, 22 Июнь 2012
Алексей

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев шогирдларининг Яманга қарши баҳсда кўрсатган ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаганини таъкидлаб ўтди.

Яман ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги U-22 Осиё чемпионати саралаш “D” гуруҳи 4-тур учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Дастлаб Яман терма жамоасининг ҳужум чизиғида тўп сурувчи ҳимоячиси – Саддам Ҳусайн ҳисобни очган бўлса, сўнгра Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди.

«Бугунги ўйин биз учун жуда ҳам оғир бўлди. Шогирдларимнинг Яманга қарши учрашувда кўрсатган ўйинидан мутлақо қониқиш ҳосил қилмадим. Биз дам олмасдан кетма-кет тўртта ўйинда майдонга тушяпмиз, Яман эса кетма-кет уч кун дам олди. Шу жиҳат ҳам бугунги ўйинга ўз таъсирини кўрсатди», - деди Алексей Евстафеев.

«Бугунги дуранг натижадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси катта босим остида қолди, деб ўйламайман. Иордания терма жамоаси ҳақида яхши фикрдаман, бироқ биз бу ерга финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун келганмиз. Нима бўлишидан қатъий назар, биз сўнгги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси U-22 Осиё чемпионати саралаш “D” гуруҳидаги сўнгги учрашувни 22 июнь куни Иордания терма жамоасига қарши ўтказади.

Фото GoalNepal.com интернет-нашри таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Рейтинг: 3
  

Мавзу бўйича
Терма жамоалар
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди
Эрон Жанубий Кореяга қарши ўйинга Бусанда тайёргарлик кўрмоқда
Миллий терма жамоа «ЖАР» стадионида машғулотларга киришди (фотогалерея)
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон (U-17) - Тунис (U-17) - 0:1
Миллий терма жамоа Қатарга қарши тайёргарликни 13 июнь куни бошлайди
Константин Сергеевич Ермаков вафот этди


   
Web Studio SAYQAL