Миллий терма жамоамизнинг собиқ устози, германиялик Хайнц-Юрген Геде Озарбайжон терма жамоаси мураббийлари штабида фаолиятини давом эттиради.
Германиялик мутахассис Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Берти Фогтсга ёрдам беради.
52 ёшли Геде мураббийлик фаолиятини “Фортуна” клубида бошлаган. Ўшанда Геде эндигина 36 ёшни қаршилаган эди. Кейинчалик эса германиялик мутахассис Эроннинг “Пирузи”, Германиянинг “Хессен” ва “Липштадт” жамоалари, Эрон ёшлар термаси, “Тарбиат Йазд” (Эрон) клубида фаолият кўрсатди. Геденинг 2003-2005 йиллар оралиғида Ўзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоаларини ҳам бошқарганини кўпчилигимиз яхши биламиз. Эслатиб ўтамиз, Хайнц-Юрген Геде Озарбайжонга келгунга қадар Бахрайннинг “Ал-Аҳли” клубида ишлаётган эди.