ОФК ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра 2013-2014 йилги масумлар учун Ўзбекистондан ФИФА ҳакамлари ва ассисентлари сони ўзгаришсиз қолди. Унга кўра Ўзбекистон футбол федерацияси яқин икки йилдаги халқаро ўйинлар учун етти нафар ФИФА рефериси ва тўққиз нафар ФИФА лайнсменларини ажратади. Квоталар сони 2014 йилнинг март ойида қайта кўриб чиқилади.
ОФКга тақдим этилган ҳакамлар:
1. Эркаклар футболи рефери ва лайнсменлари
2. Аёллар футболи рефери ва лайнсменлари
3. Футзал реферилари
4. Соҳил футболи реферилари
Қуйида қайси мамлакат нечта рефери ажратаётганини билиб олиш мумкин:
|
Категория
|
Миллий ассоциациялар
|
Рефери
|
Лайнсмен
|
|
1
|
Австралия, Хитой, Эрон, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Ўзбекистон
|
7
|
9
|
|
2
|
Бахрайн, Гонконг, Ҳиндистон, Ироқ, Иордания, Кувайт, Ливан, Малайзия, Уммон, Сингапур, Сурия, Таиланд
|
6
|
8
|
|
3
|
Бангладеш, КХДР, Индонезия, Малдив, Вьетнам, Йаман
|
5
|
7
|
|
4
|
Қирғизстон, Мьянма, Непал, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон
|
4
|
6
|
|
5
|
Бруней, Камбожа, Хитой Тайпейи, Лаос, Покистон, Фаластин, Филиппин
|
3
|
5
|
|
6
|
Бутан, Гуам, Макао, Мўғулистон
|
2
|
4
|
|
7
|
Афғонистон, Шарқий Тимор
|
1
|
2
|