ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
Тачмурод Агамуродов ва Одил Аҳмедов июль ойида энг яхши деб топилишди
Нашр қилиш Душанба, 06 Август 2012
Тачмурод

Июль ойининг энг яхши мураббийи деб Тачмурод Агамуродов, энг яхши футболчиси деб эса Одил Аҳмедов топилди.

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари овозига кўра июль ойи лауреатларини аниқлаб олди. Иккинчи даврадан бошлаб «Бухоро» клубини қабул қилиб олган Тачмурод Агамуродов йил бошидан бери илк бор энг яхши дея эътироф этилган бўлса, Одил Аҳмедов бунга қадар март ва апрель ойларида ҳам рақобатчиларини ортда қолдирганди.

Тачмурод Агамуродов бунга қадар йил бошидан бери кучли учликка ҳам бирор марта кира олмаганди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов 2012 йилнинг дастлабки икки ойида ўзини кўрсатган бўлса, қолган тўрт ойда «Бунёдкор» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининга амалдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов лидерликни ҳеч кимга бермаганди. Бу сафар Қосимов Агамуродов билан рақобат якунига кўра иккинчи ўрин билан чекланди. Учинчи ўрин эса «Пахтакор»ни яқиндагина қабул қилиб олган Мурод Исмоиловга насиб қилди.

Қайд этиш керак, «Бухоро» клубининг Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қадар етиб келиши Агамуродовнинг муваффақиятида муҳим рол ўйнади. Икки ўйин натижасига кўра бухороликлар Тошкентнинг «Локомотив» клубини ортда қолдиришганди.

Одил Аҳмедов эса қолган футболчиларни яққол фарқ билан ортда қолдирмоқда. Ҳозирга қадар ундан бошқа бирор бир футболчи ҳеч бўлмаганда икки марта энг яхши бўла олмаган. Аҳмедовга эса бу борада омад учинчи бор кулиб боқмоқда. Қаршининг «Насаф» клуби сафига келиб қўшилган Владимир Шишелов сўровнома якунига кўра иккинчи ўрин билан чекланди. У бунга қадар май ойида ҳам Игнатий Нестеровдан кейин иккинчи бўла олганди. Киевнинг «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Максим Шацкихга учинчи ўрин насиб қилди.


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
УФФ
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Туркияга етиб борди
Ўзбекистон - Қатар 5:1 (фотогалерея)
Ўзбекистон плей-оффда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди
Ўзбекистон - Қатар ўйинолди матбуот анжумани 17 июнь куни соат 16:30да бошланади
Футзал: «Ардус» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди


   
Web Studio SAYQAL