ЎЗБ | РУС | ENG
ЎФФ | Терма жамоалар | Янгиликлар | Медиа | Nestle Pure Life™
| УФФ | Терма жамоалар | Осиё Кубоги 2011 | ОФК | ПФЛ | Дунё футболи | ЖЧ 2010
 
   
Янгиликлар /
«Ардус» Ливан чемпионига имкониятни бой берди
Нашр қилиш Сешанба, 03 Июль 2012
«Ардус»

Кувайт мезбонлик қилаётган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи турида Ўзбекистон чемпиони «Ардус» ва Ливан етакчиси «Ол Спортс» ўзаро тўқнаш келишди. Томонлар биринчи турда турлича натижа қайд этишганди. «Ардус» амалдаги қитъа чемпиони – Япониянинг «Нагоя Оушенс» клуби устидан 4:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, ливанликлар Таиланд чемпиони билан жанговор дурангга рози бўлишганди – 3:3.

Кутилганидек Ўзбекистон ва Ливан етакчилари ўртасидаги ўйин қизиқарли ва кескин курашлар билан бошланди. Натижада биринчи бўлимнинг катта қисмида томонлар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб туришди.

Ўйинда ҳисоб 14-дақиқага келиб «Ардус» аъзолари томонидан очилди. Дилшод Раҳматов билан девор услубида конбинация ташкил қилган жамоа сардори Андрей Шлема ливанлик посбон Раби Ал-Кахини ожиз қолдирди. Умуман олганда Осиё чемпионини маҳф эта олган ва мазкур учрашувнинг биринчи бўлимини ажойиб ўтказган Тошкент клубининг иккинчи бўлимда 4та гол фарқи билан ортда қолишини ҳеч ким кутмаганди.

Иккинчи бўлимдаги дастлабки 11 дақиқа ичида ливанликлар ўйин сценарийсини буткул ўзгартириб юбориб, «Ардус» дарвозасига уч бор йўл топишди. Ўз навбатида «Ардус» бу голларга Жонатан Эрнандезнинг голи билан жавоб қайтарди. Бироқ бу ҳаммаси эмасди. Ўйин якунига қадар яна уч бор зафар қучган Ливан чемпиони якуний ҳисобни 6:2 кўринишига олиб келди.

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати.
2 июль, 2012 йил.
2-тур, «В» гуруҳи.

«Ардус» (Ўзбекистон) – «Ол Спортс» (Ливан) 2:6 (1:0)
Голлар: Андрей Шлема (14), Жонатан Эрнандес (32) – Али Тнеич (24), Ҳолид Такажи (29, 40), Ал-Хамси (31, 40), Рафаэль Карвальо (40).
Ардус: Дарвозабон: 20.Рустам Умаров: ўйинчилар: 5.Жонатан Эрнандес, 9.Андрей Шлема (с), 11.Артур Юнусов, 17.Шуҳрат Тожибоев.
Заҳирадагилар: Дарвозабон: 12.Николай Кравченко; ўйинчилар: 2.Дилшод Ирсалиев, 4.Нодир Элибоев, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Жамолиддин Шарипов, 14.Константин Свиридов, 15.Фарход Абдумавлонов.
Рўйхатга киритилмаганлар: 3.Шахзод Бўриев, 6.Жавлон Аноров.
Ол Спортс: Дарвозабон: 19.Раби Эль Кахи; ўйинчилар: 8.Қосим Кавсан, 11.Бруно Хатакеяма, 14.Рафаэль Карвальо, 17.Ҳолид Такажи.
Заҳирадагилар: Дарвозабон: 13. Маҳмуд Нуриддин; ўйинчилар: 4.Хассан Тавбе, 5.Али Тнеич, 6.Иброҳим Ҳаммуд, 7.Хассан Зейтун, 9.Али Хамси, 20.Карим Абу Зеид.
Рўйхатга киритилмаган: 16.Муҳаммад Ажами.

P.S. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Япония чемпиони «Нагоя Оушенс» Таиланд чемпиони «Банк Рбак»ни 5:2 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа сўнгги тур олдидан гуруҳдаги барча жамоаларда навбатдаги босқичга чиқиш имкони сақланиб қолди.  

ЖАМОАЛАР

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1.

Ол Спортс (Ливан)

2

1

1

0

9:5

4

2.

Ардус (Ўзбекистон)

2

1

0

1

6:9

3

3.

Нагоя Оушенс (Япония)

2

1

0

1

8:6

3

4.

Банк Рбак (Таиланд)

2

0

1

1

5:8

1


Рейтинг:
  

Мавзу бўйича
УФФ
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
Аҳмаджон Мусаев «TRT Sport» телеканалига интервью берди
Ўзбекистон ёшлар термаси Туркиядаги илк машғулотларни ўтказди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси – Бурсада!
Ўзбекистон - Қатар 5:1 (фотогалерея)
Ўзбекистон плей-оффда Иордания билан ўйнайди
Ўзбекистон курашни плей-оффда давом эттиради
Ўзбекистон – Қатар: Асосий таркиблар маълум
Миржалол Қосимов: «Халқимиз орзусини рўёбга чиқаришни бутун терма жамоа хоҳламоқда»
Фаҳад ат-Таний: «Бор эътиборни ҳужумга қаратсак, Ўзбекистонга мағлуб бўламиз»
Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосларда ўйнайди
ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан учрашади
Қатар терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрди
Ўзбекистон U-20 ЖЧ-2013 баҳслари учун якуний таркибини эълон қилди
Миллий терма жамоанинг «ЖАР»даги машғулотларидан фотожамланма
Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тунис ўсмирларини мағлуб этди


   
Web Studio SAYQAL